К основному контенту

Ҳикматлар чашмаси

Абадий салтанат.

Салжук султонларидан бири Мавлоно Жалолиддин Румийни зиёрат қилиб, гап асносида салтанатлари орасидаги фарқни сўрабди.
-Сенинг салтанатинг то кўзинг очиқ турган муддатгача давом этади. Меники эса кўзим юмилганидан кейин бошланади,- дебди Мавлоно.

Оллоҳ ишқи.

Мавлоно Жалолиддин Румийдан сўрабдилар:
-Оллоҳ ишқи нима?
Жавоб берибдилар:
-Мен бўл-да, бил.

Бойликдан фақирлик афзал.

Мавлоно Жалолиддин Румий  уй хизматчисидан:
-Уйда бирор нарса борми?-деб сўраганида:
-Йўқ,-деб жавоб берса, хурсанд бўлиб:
-Худога шукурки, бугун уй Пайғамбарнинг уйига ўхшабди,-дер экан. Мабодо:
-Ҳамма нарса муҳайё,-деса, хафа бўлиб:
-Бугун бу уйдан Фиръавн уйининг иси келяпти,- дер экан.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Алишер Навоий. «Туҳфат ул-афкор».(Фикрлар туҳфаси) Ўзбекча насрий баёни

Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...

Алишер Навоий. «Қут ул-қулуб» (Қалблар озуқаси) қасидаси. Ўзбекча насрий баёни.

Жаҳонким, фанонинг бепоён йўлининг тор бир йўлакчасидир, унда абадий яшамоқни ўйламаким, бу-шоҳу гадонинг (келар-кетар) йўлидир. Қандай қилиб мангу қолиш мумкинки, йўл ...

Тамагирнинг жазоси

Бир куни Абу Нувас сув ичмоқчи бўлиб , идиш тополмадида , қўшнисига мурожаат қилди : - Қўшни , косангизни бериб турмайсизми ? Бир ҳафтадан кейин қўшни косасини сўраб чиқ...