К основному контенту

Тамагирнинг жазоси

Бир куни Абу Нувас сув ичмоқчи бўлиб, идиш тополмадида, қўшнисига мурожаат қилди:
-Қўшни, косангизни бериб турмайсизми?
Бир ҳафтадан кейин қўшни косасини сўраб чиқди. Шоир уни қайтарди, лекин косанинг ичида пиёла ҳам бор эди.
-Пиёла меники эмас,- деди қўшни.
-Гапингиз тўғри,- деб жавоб берди Абу Нувас.- Лекин мен бировнинг буюмига кўз олайтирадиган одам эмасман. Берган косангиз ҳомиладор экан. Кўзи ёриди. Мана, она болани сизга қайтариб беряпман.
Лол қолган қўшни Абу Нуваснинг ҳалоллигини кўкларга кўтариб мақтади.
Бир неча вақт ўтгач, Абу Нувас яна коса сўради. Косари унга бажону дил беришди. Бу гал коса Абу Нувасникида бир ой қолиб кетди.
Ниҳоят қўшни яна косасини сўраб чиқди. Абу Нувас жавоб берди:
-О, шўрлик коса, умри қисқа экан, вафот этди.
Қўшниниг жаҳли чиқди.
-Нима деб валдираяпсиз? Коса ҳам вафот этадими?
-Хўп ғалати одам экансанку? - деб эътироз билдирди Абу Нувас. - Коса туғди деганимда ишонган эдинг. Нега энди унинг ўлганига ишонмайсан?
Қўшниси Абу Нувасни қозига олиб борди. Қози шундай ҳукм чиқарди:
-Нимаики туғадиган бўлса, у вафот ҳам этади.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Алишер Навоий. «Туҳфат ул-афкор».(Фикрлар туҳфаси) Ўзбекча насрий баёни

Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...

Алишер Навоий. «Қут ул-қулуб» (Қалблар озуқаси) қасидаси. Ўзбекча насрий баёни.

Жаҳонким, фанонинг бепоён йўлининг тор бир йўлакчасидир, унда абадий яшамоқни ўйламаким, бу-шоҳу гадонинг (келар-кетар) йўлидир. Қандай қилиб мангу қолиш мумкинки, йўл ...