Шукурулло «Жавоҳирот сандиғи» асарида бир ёзувчи тилидан ҳикоя қилади:
-Вақти-соати келиб, қизимни узатмоқчи бўлиб қолдим. Куёв йигит ҳаммамизга маъқул бўлди. Аммо энди унашамиз деганимизда, нима бўлдию, онаси «Мен кўрмасам бўлмайди», деб туриб олди. Кўрса кўра қолсин, деб бир жойда икковини учраштирмоқчи бўлдик. Онаси куёвни кўриб келдию, мен ойдек қизимни унга бермайман, йигитнинг бўйни қийшиқ экан, деб жанжал кўтарди.
Мен ҳам, қизим ҳам кўрганимизда бўйни туппа тузук эди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Кейинчалик билсак, айб куёвнинг бўйнида эмас, хотинимнинг кўзида экан, куёв йигит тортинчоқлик билан бўйнини солинтириб турганини кўрган хотиним ҳовлиққанча бўйни қийшиқ деб орқага қайтаверган экан.
Иккинчи марта яна учраштиришга мажбур бўлдик. Бу сафар бояги гаплар қулоғига етиб бориб, ўзини анча тутиб олиб, дадилроқ гаплашибди. Лекин бу ҳам хотинимга ёқмай, куёвимнинг кўзи қаттиқ экан, бундай одамдан яхшилик чиқмайди, ғўдайган, деб айб қўйса бўладими?
Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...
Комментарии
Отправить комментарий