К основному контенту

Ҳикматлар чашмаси

Ўзингни яхши кўрма.

Абулҳасан Динаварий айтади:
-Ўзингни яхши кўришинг ўзингни ҳалок қилишингдир.

Заиф маънан кучи.

Абу Жаъфар айтади:
-Оллоҳ таоло заиф кишига шундай маънавий қувват берадики, кучли киши таажжубга тушади.

Илм ва ҳақиқат.

Абубакр Абҳарийдан сўрадилар:
-Ҳақиқат нима?
-Барчаси илм.
-Илм нима?
-Барчаси ҳақиқат.

Оллоҳ юз ўгирган банда.

Абу Али Рудборий айтади:
-Банданинг беҳуда ишлар билан машғуллиги Оллоҳнинг ундан юз ўгирганлиги аломатидир.

Ҳусн ва Ишқ.

Шайҳ Рўзбеҳон Бақлий ҳикоя қилади:
-Бир куни Шерозда ваъз айтиш учун борар эдим. Кўчада бир аёл қизига насиҳат қилиб айтар эдики: «Ҳуснингни одамларга ҳадеб кўрсатаверсанг, хору эътиборсиз бўладиБуни эшитиб, гапга қўшилдим: «Ҳусн ўзини пинҳон тутишларига асти рози эмас. У Ишқ билан бирга бўлишни истайди. Ҳусн билан Ишқ бир бирларидан айрилмаслик ҳақида азалдан аҳду паймон қилишган.

Она кўнглининг ризоси.

Машҳур шайҳ хикоя қилади:
-Ҳаж нияти билан йўлга тушиб, Шерозга етдим. Бир масжидга кирдим. Шайҳ Мўминнинг хирқа ямаб ўтирганини кўрдим. Салом бериб, ёнидан жой олдим.
-Ниятинг нима?- деб сўради.
-Ҳаж қилиш ниятим бор,-дедим.
-Онанг борми?
-Бор.
-Дарҳол унинг хизматига бор!
Бу гап менга ёқмади.
-Нега ҳайрон бўласан? Мен бошяланг, оёқяланг, ҳамроҳсиз ва озиқсиз эллик марта ҳаж қилганман. Ҳаммасининг савобини сенга бағишладим, сен онанг кўнглини шодлигини менга бағишла.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Алишер Навоий. «Туҳфат ул-афкор».(Фикрлар туҳфаси) Ўзбекча насрий баёни

Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...

Алишер Навоий. «Қут ул-қулуб» (Қалблар озуқаси) қасидаси. Ўзбекча насрий баёни.

Жаҳонким, фанонинг бепоён йўлининг тор бир йўлакчасидир, унда абадий яшамоқни ўйламаким, бу-шоҳу гадонинг (келар-кетар) йўлидир. Қандай қилиб мангу қолиш мумкинки, йўл ...

Тамагирнинг жазоси

Бир куни Абу Нувас сув ичмоқчи бўлиб , идиш тополмадида , қўшнисига мурожаат қилди : - Қўшни , косангизни бериб турмайсизми ? Бир ҳафтадан кейин қўшни косасини сўраб чиқ...