К основному контенту

Бир куни...

Содда чўпон.

Нақл қилишларича, кунлардан бир куни чўпондан:
-Агар кутилмаганда қирол бўлиб қолсанг, нима қилардинг? -деб сўрабдилар.
-Агар қирол бўлиб қолсам, от миниб юриб мол боқардим! - деб жавоб берибди у муғомбирлик қилмасдан.

Фаросатсиз боғбон.

Бир ношуд ва фаросатсиз боғбон бор эди. Дарахтнинг ҳўл шохини қуриган шоҳига пайванд қилар, яна ўзини оламдаги энг моҳир боғбон ҳисоблар эди.

Ўзини ўзи алдаш.

Бир кишининг дўпписи тез оқар сувга тушиб кетди. Ҳар қанча ҳаракат қилиб оломади. Умиди узилгач, шундай деди:
-Оқиб кетгани ҳам бир тарафдан яхши бўлди,- ўзи бошимга тор келиб қолган эди.

Аҳмоқ ва ойна.

Бир аҳмоқ киши йўлда кетар эди. Ногоҳ бир ойнага кўзи тушди. Ойнага қараб ўз аксини кўрдию, дарҳол ўз жойига қўйди вадеди:
-Афв этинг, бу ойна сизники эканини билмабман!

Оз ва кўп.

Оз кўпга тобедир.
-Қаерга кетяпсан? -деб сўрашди оздан.
-Кўпнинг олдига!- жавоб берди оз.

Овсар.

Бир хатибдан:
-Мусулмончилик нима?- деб сўрашибди.
-Мен бир хатибман, мусулмончилик билан нима ишим бор, - деб жавоб берибди у.

Адашган ўғри.

Бир камбағалнинг уйига ўғри тушган экан. Бирдан уй эгаси уйғониб қолибди ва ўғрига:
-Эй биродар, сен қоронғида излаётган нарсани биз куппа кундузи қидириб тополмаймизку,- дебди.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Алишер Навоий. «Туҳфат ул-афкор».(Фикрлар туҳфаси) Ўзбекча насрий баёни

Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...

Алишер Навоий. «Қут ул-қулуб» (Қалблар озуқаси) қасидаси. Ўзбекча насрий баёни.

Жаҳонким, фанонинг бепоён йўлининг тор бир йўлакчасидир, унда абадий яшамоқни ўйламаким, бу-шоҳу гадонинг (келар-кетар) йўлидир. Қандай қилиб мангу қолиш мумкинки, йўл ...

Тамагирнинг жазоси

Бир куни Абу Нувас сув ичмоқчи бўлиб , идиш тополмадида , қўшнисига мурожаат қилди : - Қўшни , косангизни бериб турмайсизми ? Бир ҳафтадан кейин қўшни косасини сўраб чиқ...