К основному контенту

Шармандаси чиққан шайтон

Ғавс ул-Аъзам Абдулқодир Гилоний ёшлик чоғларида бир биёбонда ҳавонинг иссиқлигидан жуда чанқаб, неча кун сув излаб тополмадилар. Ногаҳон ҳавода булут пайдо  бўлди ва у кишининг ташналиклари босилди. Шу пайт кўкдан бир нур пайдо бўлиб, биёбон ёришиб кетди. Нур орасидан бир сурат чиқиб, у кишига шундай хитоб қилди:
-Эй Абдулқодир, мен сенинг Парвардигорингман. Бу дунёдаги жами ҳаром нарсаларни ҳам сен учун ҳалол қилдим.
У зот эса «Аузу биллаҳи мин аш-шайтони рожийм» деб тўхтовсиз калима қайтардилар. Ҳалиги нур зулмат қўйнига кириб, кўздан йўқолди. Нур ичидаги сурат эса тутун каби юқорилаб борар экан, шундай деди:
-Эй Абдулқодир, Худойингнинг ҳикмати ва илмингнинг қудрати билан мендан нажот топдинг. Ҳолбуки, мен худди шу йўл билан сенгача етмиш кишини аҳмоқ қилган эдим.
Бу воқеадан хабар топганлар сўрадилар:
-Унинг шайтон эканлигини қандай билдингиз?
-Бу дунёдаги жами ҳаром нарсаларни ҳам сенга ҳалол қилдим деганидан бу суратни шайтон эканлигини билдим,- деб жавоб қилдилар ул муборак зот.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Алишер Навоий. «Туҳфат ул-афкор».(Фикрлар туҳфаси) Ўзбекча насрий баёни

Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...

Алишер Навоий. «Қут ул-қулуб» (Қалблар озуқаси) қасидаси. Ўзбекча насрий баёни.

Жаҳонким, фанонинг бепоён йўлининг тор бир йўлакчасидир, унда абадий яшамоқни ўйламаким, бу-шоҳу гадонинг (келар-кетар) йўлидир. Қандай қилиб мангу қолиш мумкинки, йўл ...

Тамагирнинг жазоси

Бир куни Абу Нувас сув ичмоқчи бўлиб , идиш тополмадида , қўшнисига мурожаат қилди : - Қўшни , косангизни бериб турмайсизми ? Бир ҳафтадан кейин қўшни косасини сўраб чиқ...