Кўнгил фароғати.
Абдухолиқ Ғиждувонийдан сўрабдилар:
-Кўнгил фароғати нимадан ҳосил бўлади?
-Кўнгил фароғати унинг поклигида,- марҳамат қилдилар у киши. - Агар қайси кўнгилда дунё молидан заррача тама бўлмаса, ўша кўнгил фароғатда бўлади.
Ислом асоси.
Абдухолиқ Ғиждувоний айтган эканлар:
-Ислом асоси уч нарсадандир:
•ҳар тоат ва ибодатки айларсиз, унинг илмидан огоҳ бўлинг!
•ҳар илмники ўрганибсиз, унга амал қилинг!
•ҳар амалники этгайсиз, сидқу ихлос билан адо этинг!
Комментарии
Отправить комментарий