Далил олдида ожиз тасалли.
Калтак еган болага тасалли берибдилар:
-Ҳафа бўлма, болакай, таёқ жаннатдан чиққан, яхши нарса!
-Ҳечам-да, -дебди бола йиғидан тўхтамай, - яхши бўлса, жаннатдан чиқмасди.
Шукрона.
Бир киши бировнинг оёғига чиққан ярани кўриб:
-Сенга раҳмим келяпти, -деганда, у:
-Мен эса шу яранинг кўзимдан чиқмаганига шукур қиляпман, - дебди.
Замоннинг болалари.
Муаллим савол қилди:
-Болалар, агар Оллоҳ ҳаммамизнинг жаннатга киришимизни истаса, нега бу дунёга юборди?
Бир ўқувчи ўрнидан туриб жавоб берди:
-Муаллим, сиз ҳам ҳаммамизнинг аъло баҳолар билан синфдан синфга кўчишимизни истайсиз, аммо нега имтиҳон қиласиз. Барчамизга бирдай беш баҳо қўйиб чиқмайсиз?!
Сабрнинг хосияти.
Бир донишмандга аёли фақирликларидан шикоят қилди. У жавоб берди:
-Сабр қил. Олдинда шундай бир чўққи борки, унга фақат юки енгилларгина чиқа оладилар.
Комментарии
Отправить комментарий