К основному контенту

Яссавийга аталган хурмо

Муҳаммад алайҳиссалом саҳобалари билан ғазотга кетаётганларида Жаброил алайҳиссалом жаннатдан бир товоқ ҳурмо келтиради. Иттифоқо, бир дона хурмо ерга тушади. Жаброил алайҳиссалом бу хурмо бир неча вақтдан кейин дунёга келажак Аҳмад Яссавийнинг насибаси эканлигидан хабар беради. Муҳаммад алайҳиссалом саҳобаларига юзланиб:
-Бу омонатни эгасига ким етказади?- деб сўрайдилар.
Ҳеч ким бу ишга журъат қилмайди. Шунда Арслонбоб:
-Агар лозим кўрсангиз, бу вазифани мен ўз зиммамга олсам,- дейди.
Пайғамбар ўз муборак қўллари билан хурмони унинг оғзига солиб қўяр экан, Аҳмаднинг таъриф тавсифини келтириб, тарбияси билан шуғулланишни амр этдилар. Аҳмад 7 ёшда экан, Арслонбоб уни излаб келади. У мактабдан қайтаётган Аҳмадни ўзига маълум ишораларга кўра таниб, унга салом беради. Аҳмад жавоб қайтариб, ўзига аталган «омонат»ни сўрайди. Арслонбоб Оллоҳнинг иродасига, унинг валийлигига қойил қолади.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Алишер Навоий. «Туҳфат ул-афкор».(Фикрлар туҳфаси) Ўзбекча насрий баёни

Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...

Алишер Навоий. «Қут ул-қулуб» (Қалблар озуқаси) қасидаси. Ўзбекча насрий баёни.

Жаҳонким, фанонинг бепоён йўлининг тор бир йўлакчасидир, унда абадий яшамоқни ўйламаким, бу-шоҳу гадонинг (келар-кетар) йўлидир. Қандай қилиб мангу қолиш мумкинки, йўл ...

Тамагирнинг жазоси

Бир куни Абу Нувас сув ичмоқчи бўлиб , идиш тополмадида , қўшнисига мурожаат қилди : - Қўшни , косангизни бериб турмайсизми ? Бир ҳафтадан кейин қўшни косасини сўраб чиқ...