К основному контенту

Ҳазрат Алининг намози

Жиҳодлардан бирда Ҳазрат Али қаттиқ яраланибди: ўқнинг учи суягига ботиб, тортиб олишнинг сира иложи бўлмабди. Бу ҳолни Муҳаммад алайҳиссаломга арз қилганларида, ул зот дебдилар:
-Али намоз ўқий бошлаганида ўқни тортиб олиш пайида бўлинглар. У намозга шундай берилган бўладики, ўқни тортиб олганларингни билмай қолади.
Пайғамбар кўрсатмасига биноан Ҳазрат Али шом намозининг саломини айтиши билан ўқни шундай тортдиларки, бир лаҳзада жароҳатдан на дарду на ўқ учи қолди. Бутун вужуди билан намозга берилган мардлар марди нима бўлганини ҳатто сезмади.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Алишер Навоий. «Туҳфат ул-афкор».(Фикрлар туҳфаси) Ўзбекча насрий баёни

Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...

Алишер Навоий. «Қут ул-қулуб» (Қалблар озуқаси) қасидаси. Ўзбекча насрий баёни.

Жаҳонким, фанонинг бепоён йўлининг тор бир йўлакчасидир, унда абадий яшамоқни ўйламаким, бу-шоҳу гадонинг (келар-кетар) йўлидир. Қандай қилиб мангу қолиш мумкинки, йўл ...

Тамагирнинг жазоси

Бир куни Абу Нувас сув ичмоқчи бўлиб , идиш тополмадида , қўшнисига мурожаат қилди : - Қўшни , косангизни бериб турмайсизми ? Бир ҳафтадан кейин қўшни косасини сўраб чиқ...