Ҳасан Басрийга муздек сув бердилар. У косани қўлига олароқ ҳушидан кетди ва коса ерга тушди. Ҳушига келгач:
-Сизга нима бўлди, эй Абу Саид?- деб сўрадилар.
У жавоб қилди:
-Қиёмат кунида дўзах аҳлининг доимий орзуси, оҳу ноласи: «Эй аҳли жаннат, бизга муздек сув беринг!» дейдиган илтижоси ёдимга тушди. Бу ҳолнинг тасаввурига ҳам дош беролмай, ҳушимдан кетибман.
Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...
Комментарии
Отправить комментарий