К основному контенту

Оллоҳ ризосини топиш

Тангри қиёмат куни айтади:
-Эй инсон фарзанди! Бетоб бўлдим-мени келиб кўрмадинг.
У одам айтади:
-Эй Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўла туриб мен сени қандай кўришим мумкин эди?
Тангри айтади:
-Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг.
Яна айтадики:
-Эй инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг.
Одам айтади:
-Эй Раббим, Сен бутун оламнинг подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?
Тангри айтади:
-Фалон бандам муҳтож бўлиб олдингга борганида, сен унинг ҳожатини раво қилмадинг. Агар раво қилганингда эди, ўша ерда мени топган бўлур эдинг.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Алишер Навоий. «Туҳфат ул-афкор».(Фикрлар туҳфаси) Ўзбекча насрий баёни

Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...

Алишер Навоий. «Қут ул-қулуб» (Қалблар озуқаси) қасидаси. Ўзбекча насрий баёни.

Жаҳонким, фанонинг бепоён йўлининг тор бир йўлакчасидир, унда абадий яшамоқни ўйламаким, бу-шоҳу гадонинг (келар-кетар) йўлидир. Қандай қилиб мангу қолиш мумкинки, йўл ...

Тамагирнинг жазоси

Бир куни Абу Нувас сув ичмоқчи бўлиб , идиш тополмадида , қўшнисига мурожаат қилди : - Қўшни , косангизни бериб турмайсизми ? Бир ҳафтадан кейин қўшни косасини сўраб чиқ...