Навоий давлат идора ишлари, ободончилик, қурилиш ва бошқалар билан ўта банд бўлигига қарамай, ижодий режаларини бирин кетин амалга ошириь бориб, ниҳоятда бой ва буюк мепос қолдирди.Бироқ у мўлжаллаган айрим асарларини ёзишга фурсат тополмади. Орзулари ушалмай қолди. Навоийнинг ўзи ёзмоқчи бўлган 3 асар ҳақида маълумот беради. Булар Юсуф ва Зулайҳо, Навоийнинг шаҳсий севгиси ҳақидаги достонлар ва Ҳусайн Бойқаро фаолиятига бағишланган тарих китобидир. Афсуски бу асарлар ҳам яратилмай қолди.
Навоий "Тарихи анбиё ва ҳукамо" асарида Юсуф қиссаси ҳақида мулоҳаза юритар экан, камига «...умр омон берса, турк тили била-ўқ кофири қавн варақи узра ҳомаи мушкин шамомани сургай, бу қисса назмин ибтидо қилиб, интиҳосига еткургай», яни: умр омонлик берса, турк тили билан бор оқ варақларга мушкин ҳома (қора қалам) билан хушҳидларни суриб, бу қисса назмини бошлаб охирига еткургай,- деган эди.
Навоий шаҳсий севгиси ҳақида маҳсус асар ёзишни орзу қилган эди. У "Лисонут-тайр" даги "Шайҳ Санъон" қиссасининг ҳотимасида бундай деган эди:
Кел, Навоий, сўзни ҳоло хатм қил,
Ишқ аро изҳори даъво қилмағил.
Бир неча кун умрдин топсам амон,
Шарҳи ишқим назм этай бир достон....
Бу асар ёзилганда, Навоий биографияси, ҳусусан унинг шаҳсий ҳҳаётининг очиқ қолган айрим саҳифалари тўлдирилиб, баъзи мунозарали масалаларни бартараф этган бўлар эди.
Алишер Навоий "Тариҳи мулуки Ажам" да Ҳусайн Бойқаро ҳақидаги алоҳида асар ёзмоқчи бўлганлигини шундай баён қилади:
Вале эмди азмим будурким: худой-
Агар бўлса умрумға муҳлат физой,
Чекиб турфа тарихингга хомани,
Қилиб нуқтага тез ҳангомани,
Сифатингни аввалдан охириғача,
Ҳаёлоти маҳфий-ю зоҳириғача,
Валодат кунидан тутуб бу дам,
Борин шарҳ ила айлагайман рақам.
Афсуски, бу режа ҳам амалга ошмади...
Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...
Комментарии
Отправить комментарий