Алишер Навоий
Ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккири Алишер Навоий жаҳон адабиётининг буюк санъаткорларидандир. Унинг номи ва мероси Гомер ва Данте, Рўдакий ваыФирдавсий, Низомий ва Шота Руставели, Саъдий ва Жомий, Шекспир ва Балъзак, Пушкин ва Толстой, Рабиндранат Тагор ва Лу Син каби улкан сўз санъаткорларининг номи ва меросидек ўлмасдир.
Европаликлар ХVI асрданоқ Навоий асарлари билан таниша бошлаган бўлсада лекин Навоийнинг фаолияти ва ижодиётини ўрганиш иши асосан XIX асрда бошланган эди. XIX асрнинг биринчи ярмига келиб Алишер Навоий асарларининг текстини ҳам, у асарлар асосида ёзилган луғатларни ҳам нашр этишга киришилди. Француз шарқшуноси Катрмер 1841-йилда босилган хрестоматиясига Навоийнинг икки асарини ,,Муҳокамат ул луғатайн" ва "Тарихи мулуки Ажам" ни киритди. Бундан бир оз вақт кейин рус олими И.Н.Берёзин "Турк хрестоматияси" китобида Навоий асарларидан бир неча парча берди.
Совет ҳокимияти йилларида А.Навоийнинг фаолияти ва илмий-адабий меросини ўрганишда янги давр бошланди.
1939-йилда йирик адабиётшунос Олим Шарофиддиновнинг "Алишер Навоий" деган илмий-оммабоп асари нашр этилди. Навоий юбилейи Коммитетининг топшириғи билан Иззат Султонов О.Шарофиддиновнинг бу китобини қайта ишлаб, ўз таҳрири остида 1948-йилда нашр эттирди. Мазкур асар 1971-йилда янги нашрда босилди.
Ёзувчи ва санъаткорлар ҳам улуғ шоир ва мутафаккирнинг образини яратиш устида ишладилар. Ёзувчи Ойбек уруш йилларида Ўзбек тарихий романининг ажойиб намунаси "Навоий" романини яратди.....
"Ўзбек адабиёти тарихи" китобидан олинди.
("Ўқитувчи" нашриёти Тошкент-1976)
П/с. Навоий ҳаётини ва ижодини ўрганиш билан бу билимни охирига етиб бўлмайди. Ҳаёти ва ижодини ўрганишга маҳкам бел боғлаган инсон бу билимга эришган бўлади ва бу ҳақиқий "Навойшунос" даражасига етиши мумкин.
Комментарии
Отправить комментарий