...Абусаид афтидан Навоийнинг отасидан қолган мол-мулкини мусодара қилдирган. Навоий қаттиқ моддий қийинчиликларга дуч келган. Ҳондамирнинг "Макорим ул аҳлоқ" китобида Навоийнинг моддий қийинчиликлари ва шунга қарамай баланд ҳимматлилиги ҳақида ҳарактерли бир воқеаыҳикоя қилинади..
...Абусаид замонида жума куни. Ҳирот шаҳри ичидаги масжиди жомеъда жума намозини адо қилгандан кейин ҳиёбонда сайр қилиш ўша томонга жўнадим. "Муфарраҳ" кўчасига яқинлашганимда бош яланг ва оёқ яланг ҳолда ўтирган бир гадойни кўрдим. У айтарди:
-Аёлманд бир кишиман, бир неча оч яланғоч болаларим бор. Эртадан буён ўтириб тиланаман. Ҳозиргача ҳеч кимса бир пул бергани йўқ...
Ул ҳазрат (Навоий) айтдиларки, ўша вақтда ёнимда бир танга бор эди. Ундан бошқа дунё молидан ҳеч нарсам йўқ эди. Ўз-ўзимга шундай дедим: ..майда ва йирик нарсаларни яратувчига таваккал қилиб, бу тангани шу дарвешга берсанг, токи бола-чақаларининг бугунги овқатини тўғриласа, сенинг эрталик ризқингни худонинг ўзи етказар.."
Ўша заҳотиёқ тангани унга бериб, ўтиб кетдим. Намоўшомгача ҳиёбонда сайр қилиб юриб қайтгач кўрдимки, ҳалиги дарвеш ўша жойда ўтириб, илгариги сўзларини айтиб тиланарди. Унинг ҳаддан ташқари ёлғончилиги ва тиланчилигидан ўта ҳарислигидан таажжубландим. Аммо бу ишдан хабардор бўлганимни унга билдирмадим...
Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...
Комментарии
Отправить комментарий