Навоийнинг талабчанлиги ва ишга ниҳоятда маъсулият билан қарашини кўрсатувчи бир факт билан танишайлик..
...Осафий деган шоир ўз ижодий маҳоратини оширишга кўпинча ялқовлик қилар, ўз ишига бепарволик билан қарар эди. Навоий унинг бу камчиликларини қаттиқ танқид қилиб, унумли ва яхши ишлашга ундар эди. Бир куни Осафий Навоийнинг олдига келиб, шундай деди:
-Устоз, мен энди сиз айтгандек ижодга киришдим. Мана масалан кеча бозордан икки пулга шам олиб, кечқурун ишга ўтирдим ва шу шам ёниб тугагунча икки юз мисра шеър ёздим.
Осафийнинг бу гапи Навоийга ёқмайди. Чунки Осафий шошма шошарлик билан шеър ёзиб, тузсиз ва кучсиз мисралар яратган эди. Шунга кўра Навоий Осафийга:
-Демак сиз ёзган ҳар юз мисра шеърнинг баҳоси бир пул эканда-дейди.
Подшоҳлар тожидаги қип-қизил лаъл- бошда хом ҳаёл пиширувчи (етилтирувчи) бир чўғдир. Ўлимни эсламайдиган подшоҳнинг мамлакати вайрон бўлади, оқибатсиз шоҳ (Хусрав ка...
Комментарии
Отправить комментарий